Расмий муносабат
Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган, Қува туманида Жамоат назорати канали фаолига босим бўлганлиги ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, 13.02.2024 куни Қува тумани Ифтихор МФЙда яшовчи фуқаро С.Й. ўзига тегишли "Gentra" русумли автомашинани вояга етмаган шахснинг бошқаришига йўл қўйиб берган.
Мазкур ҳолатни блогерлик фаолияти билан шуғулланувчи И.Х тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан ЙҲХБ ҳодимлари томонидан С.Й.га нисбатан МЖтКнинг 135 моддаси 2-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Натижада, С.Й.нинг оила-аъзолари ва И.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати