Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилояти Қува туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўрганишлар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятининг тегишли фармойиши асосида ҳудудлардаги мактабларга ташкилий ва тарбия-методик жиҳатдан манзилли кўмаклашиш ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, республика ишчи гуруҳи ташкил этилган бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилояти Қува туманидаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабига ўрганишга борилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси раҳбарияти, Қува туман ҳокимлиги ҳамда бошқа масъуллар билан ҳамкорликда мактаб инфратузилмаси, моддий-техник базаси, ижтимоий-маиший аҳволи, таълим сифати ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлиги юзасидан дастлабки ўрганишлар амалга оширилди.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчи-педагоглар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, билдирилган таклиф ва муаммолар муҳокама қилинди.
Мактаб ўқувчилари билан манзилли ишлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш борасида “Фарғона тажрибаси”ни яратиш бўйича бошланғич режалар ишлаб чиқилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ҳудудий масъуллар билан биргаликда аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли дастур ишлаб чиқиш чоралари белгиланиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.