26 Декабр 2023 йил
3221
Қува туманида 15420 дона пиротехника воситалари аниқланди
Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида, Турк МФЙ.да яшовчи фуқаро М.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонасида жами 257 қути, 15420 дона, умумий нархи 2.570.000 сўм бўлган “БРИТАНИК” номли пиротехника воситаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, холат юзасидан Ўз.Рес МЖтКнинг 185-моддаси прим 1-моддаси тартибида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Пиротехника воситалари инсон ҳаёти ва соғлиги учун хавфлидир. Ўзингиз ва ўзгаларни бундай воситалардан жабрланишига асло йўл қўйманг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати