28 Март 2025 йил 649

Қува туманида жиноятларни олдини олиш юзасидан йиғилиш ташкил қилинди

Аввал хабар қилганимиздек вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят прокурори бошчилигида жойларда Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунги 1-сон қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросига қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.

Қува туманидаги ана шундай тадбирда туман хокимлги, маҳалла еттилиги, иштирок этишди. Тадбирда,  жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. 

Оғир тоифадаги маҳаллаларда профилактик тадбирларни янада кучайтириш, криминоген вазиятни кунлик таҳлил қилиш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш жиноятларни олдини олиш, фош этиш, пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш, профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

 “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа эканлиги таъкидланди/


Text to speech