24 Феврал 2024 йил 2770

Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди

Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор сезиларли ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилганлиги юзасидан прокуратура, ички ишлар ва Фарғона вилояти овчилар ва балиқчилар спорт бирлашмаси мутахассиси ва тажрибали овчилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Жиноят кодексининг 247, 248, 249-моддалари ва Маъмурий кодексининг 185, 220, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилиб ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи, улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби, шунингдек, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланганлиги айтиб ўтилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech