31 Октябр 2024 йил
2016
Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти Қўштепа туманида сайёр қабул ўтказди
Аввал хабар қилганимиздек, Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти олис ва чекка ҳудудларда мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб, муаммоларни жойида бартараф этиш орқали аҳолининг миннатдорлигига сабаб бўлмоқда.
Масалан, Қўштепа тумани маданият марказида ташкил этилган оммавий сайёр қабулда ҳам 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Эътиборлиси, мурожаатларнинг 8 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, 5 таси юзасидан малакали ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 8 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда, ўтказилган сайёр қабул чекка ҳудуд аҳолисини беҳад ҳурсанд қилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати