Қўштепа туманида жамоат хавфсизлигини таъминлашда “Маҳалла бешлиги” масъулиятини ошириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди ва муҳокама йиғилиши ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Ф.Усаров иштирокида ўтказилган йиғилишда жорий йилнинг 20 ноябрь куни вилоят ҳокими томонидан туманда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида белгилаб берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.
Жумладан, маҳаллаларда жамоатчилик назорати масканлари фаолиятини қайта тиклаш белгиланган бўлсада, айрим маҳаллаларда бу ишлар ҳамон тўлиқ бажарилмагани, фидокор ёшлар жамоатчилик тузулмаси рўйхатлари ишлаб чиқилмаганлиги танқид қилинди.
Шунингдек, йиғилишда пробация назоратидаги шахслар билан олиб борилаётган ишлар, йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ҳудудларга видеокузатв камералари ўрнатиш жараёнлари ҳам муҳокама қилинди.
Ходимларга хизмат фаолияти давомида қонунчилик ва хизмат интизомига риоя этишлари, фуқаролар билан хушмуомала бўлиб хизмат олиб боришлари, раҳбарият томонидан бериладиган топшириқларни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.