Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида профилактика куни муносабати билан профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбир Фарғона вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамда Фарғона шаҳар Наркология диспансери мутахассислари ҳамкорлигида ташкил этилди. Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда қўриқлаш хизмати ходимлари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида ЙҲХБ мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига яқинда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида диққат қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлувчи омиллар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тезликка риоя қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқармаслик, техник носоз воситалардан фойдаланмаслик ва ҳушёрликни сақлаш каби муҳим масалаларга урғу берилди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.