27 Август 2025 йил
363
Генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида Қўқон шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
Жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ариза ва шикоятларни мулоқот орқали ҳар томонлама ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида белгиланган жадвал асосида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда ўринбосарлари томонидан оммавий ҳамда сайёр қабуллар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Бугун Қўқон шаҳрида ўтказилган оммавий қабул давомида 17 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги 19 мурожаатлар қабул қилинди.
Масалаларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 14 та мурожаат бўйича комплекс ўрганиш талаб этилиши туфайли ижросини назоратга олинди ҳамда соҳа масъулларига алоҳида вазифалар юклатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати