19 Август 2025 йил
475
«Хавфсиз худуд» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Қўқон шаҳрида профилактик тадбир ўтказилди
Ўтказилаётган «Хавфсиз худуд» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари ойлиги доирасида, Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан Қўқон шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобида турган, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган ҳамда жиноят содир этиш хавфи юқори бўлган шахслар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси бошлиғи томонидан ушбу шахслар билан суҳбатлар ташкил этилди ва улар келгусида қайта жиноят содир этмаслик ҳамда белгиланган чекловлар ва қоидаларни бузмаслик юзасидан расман огоҳлантирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати