27 Июн 2025 йил 446

Гиёҳвандлик – жамият учун хавф: Қўқон давлат университетида профилактик тадбир бўлиб ўтди

Қўқон давлат университетида “Гиёҳванд моддаларни жамиятга ва аҳолига салбий таъсири” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлиги, оилавий муҳит ва жамият тараққиётига етказадиган жиддий зарарлари хусусида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбир доирасида мутахассислар иштирокида суҳбатлар ташкил этилди.Шунингдек, мавзуга оид видеоролик намойиш этилди, бу эса тадбир иштирокчиларида кучли таъсир қолдирди.

Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилишди ва уларга батафсил жавоблар олишди. Тадбир якунида гиёҳвандликка қарши курашда ҳар бир фуқаронинг фаол иштирок этиши жамият учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech