16 Август 2025 йил 74

Қўқонда қимор ўйини фош этилди

Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Дегрезлик маҳалласи ҳудудида махсус тайёрланган хоналарда қимор ўйини ташкил этилгани аниқланди.

Текширувда 10 нафар ўйин иштирокчиси ва 1 нафар томошабин қимор ўйинида иштирок этгани маълум бўлди. Ўйинларда “шашқол” отилиб, ҳар бир ўйинга 5 000–10 000 сўм миқдорида пул тикилган.

Тадбир давомида жами 4 128 000 сўм пул маблағи, 14 дона стаканча, 2 дона “шашқол” ўйини учун мўлжалланган суруп далилий ашё сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech