Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларида тарқалган Қиргули мавзесидаги жанжал вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 март куни Янги аср кўчасида 1992 йилда туғилган фуқаро С.А., собиқ куёви 1992 йилда туғилган А.А. билан синглисини ҳақорат қилганлиги сабабли ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида С.А. ва бошқалар фуқаро А.А.нинг танасини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказишган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида А.А.нинг тан жароҳатлари ўртача оғирликдаги шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 13.03.2025 йилда Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан С.А. ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, барчаси процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, ҳар бир шахснинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.