11 Январ 2022 йил
557
Қидирувдаги шахслар ушланди
10.01.2022 йил куни Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.О.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Р.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати