15 Март 2025 йил 2428

Профилактик ҳисобида турган хотин-қизларни қайта жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида жойларда тадбирлар ташкил қилинмоқда

Хусусан, вилояти ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги 1-сон қароридан келиб чиқиб, Фурқат туманида “Аёлни эъзозлаш-езгулик ва адолат мезони” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Қўқон шаҳри, Данғара, Бағдод, Учкўприк, Бешариқ ҳамда Ўзбекистон туманларида яшовчи пробатция ҳисобида турган хотин-қизлар иштирок этишди.

Учрашув давомида иштирокчиларинг ҳуқуқий билимлари мустаҳкамланди. Қайта жиноят содир қилишнинг оқибатлари тушунтирилди. Шунингдек, сайёр қабул ташкил этилиб, хотин-қизлар мурожаатларига ечим топилди.

Бундан ташқари 68 нафар хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, уларга муносиб иш ўринлари таклиф қилинди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 


Text to speech