"Пробация ойлиги" доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари - пробация бошқармаси бошлиғи полковник Шароф Ўразалиевич Уралов томонидан пробация тизимда рақамлаштириш юзасидан амалга оширилган ишларини ўрганиш мақсадида, Фарғона вилоят ИИБ пробация бошқармасида ташкил этилаётган “Вазиятларни жамлаш (Ситуация) маркази” фаолияти билан танишди.
ҳудудий пробация бўлим (бўлинма, гуруҳ) лар ҳисобида 12.006 нафар назорат остидаги шахс бўлиб, уларнинг барча маълумотлари “E-probatsiya” электрон дастурига киритилган. Бу жараёнда, хар бир шахснинг маълумотлари хамкор ташкилотлар орқали тезкор алмашиш, янгиланиши, ўзгартирилиши, сақланиши масъул ходимлар томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ҳудудий пробация бўлимлар биносига ўрнатилган видеокузатув камераларини “Вазиятларни жамлаш (Ситуация) маркази”га интеграция қилиш орқали пробация инспектори томонидан назорат остидаги шахслар ўтказиладиган профилактик суҳбатлар жараёнини кузатиш ва шаффофлигини таъминланади ҳамда кўнгилсиз ҳодисаларни олди олинади.
Шу билан бирга, пробация хизмати фаолиятида тезкор ахборот алмашинувини амалга ошириш, қоғозбозлик ҳолатларини камайтириш, ахборот тизимига пробацияни амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларнинг электрон тизимларини интеграция қилиш “E-probatsiya” электрон ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш бўйича ҳисобот ва таклифлар билан танишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати