29 Август 2025 йил
384
Президентимизнинг 253-сон қарори ижросини самарали ташкил этиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ф. Усаров бошчилигида Марифат маҳалласида йиғилиш ўтказилди
Учрашувда маҳаллада жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, аҳолини ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилиш ҳамда хавфсиз муҳит яратиш бўйича масъул раҳбарлар таништирилди. Шунингдек, уларга қарор талабларини амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Йиғилиш давомида “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз уй” лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллада профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати