27 Октябр 2025 йил 471

Фарғона вилояти ИИБ ППХ батальони ходимлари тарихий "Пирсиддиқ" мажмуасига ташриф буюрдилар

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган маънавий-маърифий тадбирлар режаси доирасида Патрул-пост хизмати батальони ходимлари XVII–XIX асрларга тааллуқли тарихий ёдгорлик — “Пирсиддиқ” мажмуасига ташриф буюрдилар.

Халқ орасида “Кабутарли мозор” номи билан машҳур бўлган ушбу зиёратгоҳ ташриф иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Бундай ташрифлар ходимларнинг тарих ва маданиятга бўлган қизиқишини ошириш, маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech