Фарғона вилояти ИИБ раҳбарининг топшириғи асосида "Пайшанба — профилактика куни" доирасида тадбирлар ўтказилди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор А. Икрамов томонидан берилган топшириқлар асосида, жорий йилнинг навбатдаги "Пайшанба — профилактика куни" муносабати билан Бешариқ туманида комплекс профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар туман ИИБ бошлиғи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этилиб, ҳудуддаги "нотинч" деб эътироф этилган оилаларда ўрганиш ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Тадбирлар давомида оилаларда мавжуд муаммолар, уларни келтириб чиқараётган омиллар ўрганилди. Шунингдек, оилавий муносабатлар доирасида юз бераётган ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар ва ҳар бир хатти-ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Фуқаролар расман оғохлантирилди ҳамда келгусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тегишли профилактик чоралар белгиланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати