22 Май 2025 йил
3277
Ўзбекистон туманида ўз хонадонида 635 дона қуритилган кўкнори бошоқларини сақлаб келаётган шахс аниқланди
“Қорадори 2025” тезкор тадбири давомида Қўқон шаҳар ИИБ ҳамда Ўзбекистон туман ИИБ ходимлари томонидан 1965 йилда тугилган Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Г.У.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасидаги иссиқхонасида 26 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб, 635 дона қуритилган кўкнори бошоқларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати