28 Март 2025 йил 658

Қувончли дил сўзлари: “Ўзбекистоннинг бахтли фуқаросиман”

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Президентимизнинг фармонига кўра, Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи 20 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Уларга паспорт топшириш маросими катта шодиёнага айланди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов иштирок этди.

Вилоят раҳбари барчани Рамазон ҳайити билан табриклаб, мамлакатимизда Президентимизнинг одилона ва халқчил ислоҳотлари билан минглаб инсонларнинг ватанли бўлиш, Ўзбекистонда тенг ҳуқуқли яшаш, ўз уйида доимий рўйхатдан ўтиш нияти амалга ошганлиги, бу эзгу ташаббус давом этаётганлигини эътироф этди. “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя муҳим мезонга айлангани одамларни ҳаётдан рози қилишда ўз самарасини бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Text to speech