8 Август 2024 йил
1756
Ўтказилаётган “пробация ойлиги” доирасида Қўқон иқтисодий зонасидаги "ишга марҳамат" мономарказида вилоят ички ишлар бошқармаси, Фарғона вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан иккинчи минтақавий ҳудуд бўйича пробация назоратидаги шахслар иштирокида учрашув ва меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Мазкур учрашувдан асосий мақсади пробация ҳисобидаги шахсларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ҳаётида ўз ўрнини топишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштиришдан иборат.
Ярмаркада жазо муддатини ўтаб қайтган ва пробация рўйхатида турувчилар шахслар иштирок этиб, Фурқат тумани ИИБ ЖХХ пробация ҳисобида турувчи 6 нафар фуқаро ўзларига мос иш ўринларига эга бўлишди.
Шунингдек, учрашувда мономаркада мавжуд касб-ҳунарлар билан фуқаролар танишдилар ва 3 нафар фуқаро ўқишга йўналтирилди.
Ана шундай тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати