11 Июн 2025 йил 634

"Осойишталик овози" танловида фарғоналик сержант фахрли ўринни эгаллади

2025 йил 7 июнь куни Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари иштирокида илк бор санъат йўналишида ташкил этилган “Осойишталик овози” танлови юқори савияда ўтказилди.

Ушбу нуфузли танловда Фарғона вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган кичик сержант А.Азизов муносиб иштирок этиб, ўзининг иқтидори ва маҳоратини намоён этди. Унинг кучли чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан юксак баҳоланиб, у фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Бу ютуқ нафақат А.Азизовнинг шахсий муваффақияти, балки Фарғона вилояти ИИО тизимидаги ёш кадрларнинг билим, тафаккур ва ижодкорлик қобилиятининг юксаклигидан далолат беради.

А.Азизовни ушбу ютуқ билан чин қалбдан табриклаймиз ва унга келгуси фаолиятида янада катта зафарлар тилаймиз!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech