Ўртага катта миқдорда пул тикиб, қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1962 й.т. Қува тумани, Қалинпўстин МФЙда яшовчи А.Т. жиноий шериги 1974 й.т, Қайрағоч МФЙда яшовчи Н.М.лар бир гуруҳ бўлиб қимор ва таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил қилиб, ушбу жиноий фаолиятга яна 3 нафар шахсларни шерик қилиб, Фарғона шаҳар, Мустақиллик мфйда 400 нафар иштирокчиларни жалб қилган ҳолда “Хўроз уриштириш” учун шароит яратиб, иштирокчиларнинг ҳар биридан 50 минг сўмдан пул йиққан вақтда ушланди.
Бундан ташқари тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати