Ўрдага саёҳат
Музейлар ҳамиша ўз бағридаги тарихнинг кўҳна ёдгорликлари билан ҳар қандай кишини ўзига жалб қилади.
Фарғона вилояти ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд саф бўлинмаси патруль-пост хизмати отряди ходимлари Қўқон шаҳридаги Ўрда мажмуасида бўлдилар.
Ушбу меъморий ёдгорлик 19 асрда барпо этилган унда 100 га яқин катта-кичик хоналар, ички ташқи ҳовлилардан иборат бўлган. Биринчи ҳовлида айвон, кўринишхона, хазинахона, алоҳида сахдли масжид, марказда хон қароргоҳи, саломхона, хўжалик бинолари, иккинчи ҳовлини унинг саҳни билан боғланган ҳарам ва хос хоналар эгаллаган.
Хон ўрдаси ходимларда катта таассурот қолдирди. Бу каби тадбирлар ходимларда миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини мустаҳкамлайди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати