26 Март 2025 йил 926

Вилоят ИИБ бошлиғи Олтиариқ туманида “маҳаллабай” ўрганишлар олиб борди

Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунидаги 1-сон қарорига асосан Бошқарма бошлиғи, Олтиариқ тумани ҳудудидаги Повулғон маҳалласида бўлди. Ўрганишлар давомида еттилик аъзолари ҳамда аҳоли билан суҳбат олиб борилиб, Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар осойишталигини кўзлаб чиқарган қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Жамоат жойларини кузатув камералари билан таъминлаш, ҳудудларни рақамлаштириш ва ёритиш бўйича мутасаддилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар билан танишди. Жиноят жабрланган шахс билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Бу каби тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга, жиноятлар салмоғини камайтиришга хизмат қилади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech