30 Январ 2024 йил 1422

Олтиариқ туманида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишларга бағишланган пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил қилинди

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ИИБ раҳбарияти, туман ҳокимлиги вакиллари, Диний бўлим, Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Пресс-турда 7 та маҳалла мисолида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар кўздан кечирилди. 

Жумладан, Полосон МФЙ профилактика инспектори томонидан "хавфсиз маҳалла" тамойили доирасида жамоатчилик ва фаол ёшлар билан ҳамкорликдаги ишлар, ҳудудни кузатув камералари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.

Матбуот анжуманида Туман ИИБ раҳбарияти томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида 2023 йилда эришилган ютуқлар, профилактика инспекторларининг хизмат шароитларини яхшилаш, тажрибаларни оммалаштириш, касб маҳоратини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича қилинган ишлар юзасидан ахбороти тингланди. Анжуман иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech