Олтиариқ тумани ИИБда жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг 11 ойида олиб борилган ишлар муҳокама қилинди
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров иштирокида ўтказилган йиғилишда туманда 2023 йилнинг 11 ойи давомида умумий жиноятчилик 2 фоизга камайишига эришилган бўлса-да, аммо, ўта оғир ва оғир турдаги жиноятлар ошиб кетишига йўл қўйилгани танқид қилинди.
Шу билан бирга, туманда жиноятчилик кўрсаткичларни ижобий
томонга ўзгартиришда масъул идоралар ўртасида ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик етарли
даражада ташкил этилмаганлиги сабабли қасддан оғир тан жароҳати етказиш,
безорилик, товламачилик, ўғирлик жиноятлари ҳам сезиларли даражада ошган.
Вилоят ИИБ раҳбарияти жиноятчилик кўрсаткичини маҳаллалар кесимида таҳлил қилиб, ўз хизмат вазифасини лозим даражада
бажармаётган профилактика инспекторларига интизомий чора кўриш бўйича таклиф
бериладиган бўлди.
Ўз ишига виждонан ёндашиб, жиноятчиликни жиловлашда фаол хизмат қилаётган ходимлар эса муносиб рағбатлантирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.