28 Сентябр 2024 йил 2735

Расмий муносабат

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган “Олтиариқда яшовчи эркак аёлни шунақа хўрлаяпти” мазмунидаги хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олтиариқ тумани Қапчуғай маҳалласида ўзаро қариндош бўлган видеотасвирдаги эркак ва аёл ўртасида келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан.  

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Олтиариқ туман ИИБ томонидан рўйхатга олиниб, аёлнинг тан жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech