15 Апрел 2025 йил
1601
Оила қўрғони бузилмасин
Марғилон шаҳар, Тадбиркорлар уюшмаси биносида Республика хотин-қизлар қўмитаси аъзолари, ёзувчилар уюшмаси аъзоси, диний идора вакиллари, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори томонидан "Оила-турмуш" доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг
барвақт олдини олиш юзасидан ўтказилаётган
"Турмуш" профилактик тадбири давомида низоли оилаларни ўрганиш
бўйича манзилли ишларни амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳардаги кўплаб МФЙларда
яшовчи оилаларнинг ўзаро низо сабаблари ўрганилиб, уларни соғлом турмуш тарзига
йўналтириш буйича профилактик суҳбат ўтказилди.
Шунингдек, келгусида оилавий ҳаётда тазйиқ ва зўравонлик
содир этмасликлари юзасидан расмий огоҳлантирилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати