12 Феврал 2020 йил 878

Ўғрилар қўлга тушди

Фарғона шаҳар ИИО ФМБга 2020 йил 06 февраль куни, Қўштепа туманида яшовчи, Фарғона шаҳридаги «BARAKA DORI» фирмаси ишчиси, 29 ёшли А.О ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 05 февраль кунидан 06 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳарда жойлашган “Қандак” чойхонаси олдида турган “Nexia” русумли автомашинаси эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан нархи 1 300 000 сўмлик планшет ва 400 000 сўм пулларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилган.   Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилоятида яшовчи, 27 ёшли  Д.Д, 26 ёшли Ш.Ш. ва Фарғона шаҳарда яшовчи, Р.Ш.лар содир этишгани аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech