23 Декабр 2024 йил 2128

Низоли оилалар билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида якка тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда

Олтиариқ тумани ҳудудида яшовчи оила турмуш доирасида жиноят ҳамда маʼмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган бундан ташқари шарʼий никоҳ ҳамда ажрим ёқасидаги 3-сектор ҳудудидаги 19 та  МФЙ ҳудудларида яшовчи низоли оилалар билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида якка тартибда профилактик суҳбатлар олиб борилди.

Суҳбатлар давомида оилаларнинг шарт шароитлари ҳамда жиноят, маʼмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга сабаб бўлган омиллар ўрганиб чиқилди.

Ҳамкор ташкилотлар томонидан фуқароларга ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилиб келгусида ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида расмий огоҳлантирилди.

Келгусида ҳар бир сектор ҳудудида бундай тадбирлар олиб борилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари Тўмарис издоши томонидан ёшларга берилган фикрлар уларнинг келгусидаги ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга ёрдам бериб келмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech