16 Апрел 2025 йил 1943

Фарғона шаҳар ИИБ ЖХХ пробация бўлими ташаббуси билан "Мономарказ"да пробация назоратидаги шахсларни касбга йўналтириш ҳамда уларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

Ушбу тадбирда пробация назоратида турган шахслар иштирок этди.

Мазкур ярмаркага таклиф этилган шахслардан 2  нафарига оғир юк кўтариш (крановчик) касбларига ўқитиш бўйича шу ернинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, 5 нафари эса авто электрик, чилангар ва пайвандчилик вазифаларига ишга қабул қилинди.

Бундан тадбирлардан кўзланган мақсад, пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш орқали улар томонидан содир этилиш мумкин бўлган жиноятларни олдини олишдир.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech