12 Феврал 2024 йил 803

Мини футбол бўйича Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари кубоги ўтказилди

Маълумки, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний фаоллигини оширишда спортнинг ўрни жуда муҳим.

Айниқса, ички ишлар органлари ходимларининг спорт билан мунтазам шуғулланиб бориши уларнинг касбий ва жисмоний тайёргарлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Вилоят ИИБ Тергов бошқармаси, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, эксперт-криминалистика маркази ҳамда унинг қуйи тизими ходимлари ўртасида мини футбол бўйича ташкил этилган бошқарма бошлиғи ўринбосари кубоги мусобақалари ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди.

Осойишталик посбонлари майдонда нималарга қодир эканликларини амалда исботлаш учун бор маҳоратларини ишга солдилар.

Қизғин ва муросасиз баҳсларда эса энг моҳир спортчилардан иборат жамоаларнинг қўли баланд келди.

Мусобақа якунига кўра, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терма жамоаси фахрли 1 ўринни қўлга киритди. Фарғона тумани ИИБ тергов бўлими терма жамоаси иккинчи, Олтиариқ тумани ИИБ тергов бўлими жамоаси эса учинчи ўрин соҳибига айланди.

Шунингдек, энг яхши дарвозабон ва энг яхши тўпурар номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб, бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу спорт мусобақалари соҳа ходимлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб, уларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини юксалтиришга хизмат қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech