Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқароларнинг яшаш манзилларига борган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда
Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ҳамда унинг қуйи тизимларидаги бўлимларига ёши кексалиги, ногиронлиги ёки бошқа сабабларга кўра келиб мурожаат қилиш имконияти чекланган фуқароларга яшаш хонадонларига бориб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти билан таъминлаш мақсадида хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш қурилмалари билан жиҳозланган “Газел” автомашинаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификацияловчи ID-картасини олиш учун мўлжалланган планшет қурилмаси ёрдамида фуқароларга манзилли хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картасини олиш юзасидан (71-200-00-24 ) Call марказига қўнғироқ қилишлари мумкин.