5 Сентябр 2025 йил 625

Фарғона шаҳридаги “Марифат” маҳалласида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида "Хавфсиз йўлак" ташкил қилинди

Мазкур маҳалла оғир тоифага киритилганлиги сабабли бу ерда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, жиноятчиликни камайтириш ҳамда профилактика чораларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррухбек Усаров ушбу ҳудудга масъул этиб бириктирилган.

“Марифат” маҳалласининг кузатув камералари билан жиҳозланиши ва хавфсиз йўлакларни ташкил қилиниши нафақат ҳуқуқбузарликларга қарши курашда, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳам катта қадам бўлади. 

Шунингдек мазкур ҳудуддаги жамоат масканларини қўриқлаш пултига улаш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech