Аввала хабар қилганимиздек, вилоят ИИБ раҳбарияти халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг долзарб муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида жойларда оммавий сайёр қабуллар ўтказмоқда.
Марғилон шаҳрида жойлашган Рақамли ахборот технологиялар марказида ташкил этилган навбатдаги қабулда 31 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди. 8 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва кўриб чиқиш учун муддат талаб этилган 19 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: