13 Январ 2025 йил
1567
Марғилон шаҳар ҳокимлигида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “Маҳалла еттилиги” томонидан ижтимоий профилактика тизимини самарали ташкил этиш ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш борасидаги бирламчи вазифалари ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди
Семинарда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ишчи гуруҳи, Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят ИИБ, мутасаддилар ва “Маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди.
Тадбирда, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдамлар кўрсатиш ҳақида тақдимотлар қилинди.
“Маҳалла еттилиги” вакилларининг саволларига жавоблар қайтарилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.
Семинар якунида намунали хизмат қилиб келаётган профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла еттилиги аъзолари Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати