11 Апрел 2025 йил 1431

«Маънавият ойлиги» доирасида китобхонлик тадбири ташкил қилинди

Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармасида томонидан “Маънавият ойлиги” доираси турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, вилоят ИИБ Ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган китобхонлик тадбири ҳам шулар жумласидандир.

Ҳозирда барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида кутубхоналар ташкил этилган бўлиб, вилоят ИИБ  Ахборот-кутубхона маркази ўзининг бой китоб фонди билан барча кутубхоналарга услубий ёрдам кўрсатади.

Шу боис бу марказга барча шаҳар-туманлардан соҳа ходимлари келиб китоб ўқиш имкониятига эга.

Навбатдаги китобхонлик тадбири ҳам китобсевар ходимларни бир жойга жамлаб, уларнинг маънавий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.


Text to speech