Фарғона шаҳрида “Маҳалла еттилиги” вакиллари иштирокида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида семинар ташкил этилди
Унда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Омомнов, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ва соҳага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда “Маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда ижтимоий профилактик тадбирлар – ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишда амалга ошириладиган ишлар мажмуи ҳақида тақдимотлар қилинди.
“Маҳалла еттилиги” вакилларининг саволларга мутасаддилар жавоблар қайтаришди.
Семинар якунида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида намунали хизмат қилиб келаётган бир гуруҳ профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла еттилиги Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.