23 Феврал 2024 йил
2704
Маҳаллада йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан аҳоли миннатдор
Хусусан, Риштон туманидаги Хуррамобод ҳамда Жаҳонобод қишлоғларидаги 29-,31-сонли ўрта мактаблар серқатнов йўл ёқасида жойлашган. Айрим автотранспорт ҳайдовчилари мактаб ўқувчиларининг ҳаётини хавфга солиб ҳаракатланишади.
Мазкур ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатни тартибга солиш мақсадида ЙПХ инспектори кичик сержант А.Обидов ташаббуси билан МФЙ масъуллари билан ҳамкорликда, сунъий нотекисликлар ўрнатилди.
Бу каби чора-тадбирлар Қипчок МФЙ даги 2-сонли касб хунар мактаби олдида ҳам амалга оширилди.
Маҳалла аҳли ва фаоллар мазкур жараёнларни тасвирга олиб, таҳририятимизга жўнатишди.
Фуқаролар ушбу амалий ишлардан миннатор!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати