Курсантлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув
Фарғона вилояти ИИБ маънавият ва маърифат залида ИИВ Академияси курсантлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди
Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, полковник Дилмурот Худжақулов ва соҳавий хизматларнинг масъул раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда сўз олганлар курсантларга амалиёт давомида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш борасида тушунчалар бериб, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари олдида турган масъулият ҳақида ҳам гапирдилар.
Тадбир сўнггида ўқиш ва жамоат ишлари намуна кўрсатаётган курсантлар ва уларнинг ота-оналарига Академия бошлиғининг фахрий ёрлиқлари ҳамда ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати