17 Феврал 2020 йил 735

Кореяда иш бор деб...

Фарғона шаҳарда яшовчи 21 ёшли Н.Н., Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг октябрь ойида Фарғона шаҳарда яшовчи 22 ёшли Б.М., уни Жанубий Корея Республикасига ишлаш учун жўнатишини айтиб, Фарғона шаҳрида жами бўлиб 3.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, бироқ ҳозирги кунга қадар ишга жўнатмаганлигини ёки олган пулларини ҳам қайтармасдан алдаб келаётганлигини билдириб, Б.М.,га нибатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза Фарғона шаҳар ИИО ФМБнинг қайд қилиш китобига рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Фарғона шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

                                          Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech