2 Октябр 2024 йил 2317

Фарғона вилояти ИИБ ходими спортнинг “Кикбокс” тури бўйича Жаҳон кубогида фахрли 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба жорий йилнинг 24 – 29 сентябрь кунлари спортнинг “Кикбокс” тури бўйича мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри мезбонлик қилган Жаҳон кубогида дунёнинг 52 дан зиёд давлатларидан келган спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси аъзоси Фарғона вилояти ИИБ Биринчи минтақавий ҳудуд саф бўлинмалари патрул-пост хизмати отряди тўртинчи гуруҳи патрул-пост хизмати инспектори сафдор Махмудов Хусниддин Ҳасан ўғли 89 кг вазн тоифасида муносиб иштирок этди.

Ушбу мусобақада спортчимиз Х.Махмудов Жанубий Корея, Ироқ ва Украина давлатларидан келган рақибларига қарши рингга кўтарилиб, мусобақа якунида фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech