Касбий ва жанговар тайёгарликни янада ошириш бўйича ўқув-амалий машғулотлари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишига кўра, Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати ходимларининг ҳуқуқий, касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинлари давом этмоқда.
Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи ўқув базасида олиб борилаётган машғулотларига олий таълим муссасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматларининг малакали ходимлари жалб этилган.
Йиғин давомида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ва унинг 5 та устувор йўналишлари доирасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва бошқа соҳага оид қонун ҳужжатлар асосида дарс машғулотлари ташкил этиляпти.
Бундан ташқари, ҳуқуқий асосларга мувофиқ ҳуқуқбузар ва жиноятчиларга нисбатан куч ишлатиш, зарарсизлантириш, қўлга олиш, махсус воситалар ва ўқотар қуролларни қўллаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби йўланишлардан ҳам назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, бу каби тадбирлар соҳа ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга, уларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати