23 Август 2024 йил 1185

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин гуруҳи ва ЙҲХБ ходимлари, Санитария эпидимология осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳамда Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири олиб борилди

Тадбир давомида, фуқаролар томонидан магистрал йўлларда, кўчаларда ва белгиланмаган жойларда ноқонуний равишда сотилаётган тез айнувчи, сифати тез ўзгарувчан бўлган музқаймоқ маҳсулотлари аниқланиб, савдоси чек қўйилди.

Шунингдек, санитария қоидаларига зид равишда ноқонуний сотилаётган ёки сифати бузилган музқаймоқларни исътемол қилиниши натижасида фуқаролар турли касалликларга чалиниши, заҳарланиши мумкинлиги юзасидан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбири давомида, Қўштепа тумани Хумдон МФЙ ҳудудидан ўтган Фарғона-Қўқон автомагистрал йўлида Ёзёвон туманида яшовчи аёл антисанитар ҳолатда бўлган пўкак қутида, санитария қоидаларига зид равишда музқаймоқ сотаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Карантин гуруҳи ходимлари ва Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, музқаймоқ маҳсулотлари савдоси тўхтатилди.

Бундан ташқари ушбу ҳудуддаги йўлда Ёзёвон тумани ва Тошлоқ туманида яшовчи аёллар санитария қоидаларига зид равишда музқаймоқ сотаётганлиги аниқланди.

Аниқланган музқаймоқ маҳсулотлари номаълум шароитда тайёрланганлиги, санитария ҳолати талаб даражасида эмаслиги, истеъмолга яроқлилик сертификати йўқлиги, махсус кийим кийилмаганлиги, тиббий кўрикдан ўтилмаганлиги юзасидан фуқароларга мутаҳасислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди ва маҳсулотлар савдодан олинди.

Шунингдек 3 нафар аёллар автомагистирал йўл ёқасида белгиланмаган жойда савдо қилаётганлиги сабабли ЙХХБ инспектори томонидан йўл ҳаракат қоидасининг 15-банди яъни йўлнинг қатнов қисмида туришга амал қилмаганлиги учун МЖтКнинг 138-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қувасой шаҳар Қўчқорчи МФЙ ҳудудидан ўтган Қува-Фарғона магистрал йўл четида Қувасой шаҳрида яшовчи эркакка тегишли бўлган музқаймоқлар антисанитар ҳолатда бўлган, қўлбола усулда тайёрланган пўкак қутида, санитария қоидаларига зид равишда музқаймоқ сотаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Карантин гуруҳи ходимлари ва Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, музқаймоқ маҳсулотлари савдоси тўхтатилди.

Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Text to speech