6 Июн 2024 йил 4594

БИЗ - КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Марғилон шаҳар ички ишлар бўлимида «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» самарали ўтказилиб,  бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Масалан,  бугун бўлимда шаҳар адилия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров  иштирокида “Биз - коррупцияга қаршимиз” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Унда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, салбий иллатларнинг олдини олиш, уларнинг маънавий-маърифий саводхонлигини юксалтириш каби масалаларда атрофлича сўз юритилди.

Шу билан бирга, бўлим раҳбарияти ҳар бир ходимнинг хизмат хонасидаги шарт-шароитлар, ҳужжат юритиш тартиблари,  уларнинг психологик ҳолатини ўрганиб, индивидуал тартибда суҳбатлар ҳам ўтказмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech