11 Феврал 2025 йил 4369

Жойларда кибержиноятларга қарши кураш бўйича тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда

Сир эмас бугун айним фуқароларда кибермакон ҳақидаги билимларнинг етишмаслиги кибержиноятлар қурбони бўлишига олиб келяпти.

Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида, ишчи гуруҳ ҳамда Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон-Корея Халқаро университетида “Ёшлар ўртасида кибержиноятчиликни олдини олиш ва киберхавфсизликни таъминлаш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказишди.

Давра суҳбатида, иштирокчиларга киберҳужумлар ва унинг турлари, диний экстремизм, ахборот хавфсизлиги, онлайн қимор ва унинг салбий оқибатлари, банк пластик карталари билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва янги турдаги таҳдидлар ҳамда кибергигиена мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Text to speech