12 Январ 2024 йил 2747

Бағдод, Бувайда, Учкўприк ҳамда Риштон туманларида  Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фаррух Усаров иштирокида учрашувлар ўтказилди

Секторлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашган тадбирларда, ўтган 2023 йилда ҳудудларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди. 

Хусусан, Ф.Усаров ўз маърузасида чорва ҳайвонлари ўғирлиги билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб,  бу борада ҳар бир қишлоқ хўжалиги ходими, фермерлар шахсий масъулиятини ошириши, чорва ҳайвонларини дала четларида қаровсиз қолдирмаслиги,  ҳушёр ва огоҳ бўлиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишлар жойларда давом этмоқда

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech