8 Феврал 2025 йил 2437

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида туриб, жазо ўтаётган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди

Мазкур учрашувда вилоят ИИБ Пробация бошқармаси бошлиғи, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар Миллий гвардия бошқармаси вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи ва Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи иштирок этди.

Учрашув давомида Пробация бўлими ҳисобида туриб, жазо ўтаётган вояга етмаганлар рахбарлар томонидан қайта жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этмасликлари юзасидан расман огохлантирилиб, уларнинг ота оналаридан кафолат хатлари олинди.

Миллий гвардия ходими томонидан вояга етмаганларнинг ота оналари ёки уларнинг қонуний вакилларига кўриладиган маъмурий чоралар тўғрисида тушанчалар берилган бўлса, Ёшлар ишлари агентлиги рахбари томонидан уларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тушунтирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 
Text to speech